Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 14 январдаги Қарори асосида вужудга келди. 1993 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди. Шунингдек, ушбу сана Ўзбекистон чегара қўшинлари куни ҳам ҳисобланади.
Юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади. Бу каби эътибор ва эътироф масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматларини юқори баҳоланишини намоён этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига ҳам куч-қувват, шижоат ва албатта садоқат бағишлайди.
Албатта, Ватанни ҳимоя қилиш барча учун муқаддас бурч ҳисобланади. Бу бурчни адо этишда юртимизнинг ҳимоячилари бўлган миллий армиямиз ва барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳалқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашда олиб бораётган хизматини муносиб баҳолаш ҳамда уларга зарур шарт-шароит яратиш масалалари ҳам давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.
Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Армия ва халқ – бир тану бир жон!”, деган олижаноб ғоя ва амалий ҳаракат барча даражадаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилотлари, таълим-тарбия муассасалари фаолиятини, кенг жамоатчилик ҳаётини қамраб олмоқда. Бу эса Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан яққол далолат беради” деб айтган гапларида ҳам Қуролли Кучларимизнинг халқ билан ҳар қачонгидан ҳам яқинлигини англашимиз мумкин.
Бугунги кунда дунёнинг турли жойларида кескин тус олаётган вазиятда, халқаро терроризм, экстремизм ва радикализм хавф-хатарлари барчамизни огоҳ бўлишга чақиради ва Қуролли кучларимиздан эса юқори даражадаги жанговар қобилиятни мустаҳкамлашни талаб этади. Сўнгги йилларда давлатимизда ҳарбий-сиёсий масалаларда ҳам тубдан ислоҳотлар амалга оширилиб, миллий армиямиз ҳар қандай таҳдидларга муносиб зарба берадиган жанговор қудрати йилдан йилга ошиб бормоқда.
Юртимизда 14 январь куни эса мамлакатимизда фақатгина ҳарбийларимизгина эмас, балки тинчлик ва осойишталик байрами куни сифатида кенг нишонланади.
Ана шундай тадбирлардан бири «Ўзбекгидроэнерго» Акциядорлик жамияти ҳузуридаги «Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» Нодавлат таълим муассасасида давра суҳбати шаклида ўтказилди.
Муассаса маъмурияти, ишчи-ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва муассасада малака ошираётган «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва “Ўзбекистон Иссиқлик энергияси станциялари” АЖ тизимининг корхоналарининг ишчи-ходимлари иштирокида ўтказилган мазкур тадбирда муассаса раҳбари Х.Каримов, “Маънавият ва маърифат маркази”нинг вакили Ш.Эргашев, катта ўқитувчи Қ.Жалиловлар “Ўзбекистон” дея аталмиш муқаллас юртимизнинг ҳар бир фуқароси олдида турган қуйидаги долзарб ва устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратишди:
Янги Ўзбекистонда ёш авлодни жисмоний ва маънавий соғлом, Она Ватанга фидойи ва жонкуяр инсонлар бўлиб улғайиши, шонли тарихимиздан ибрат олиб, ундан фахрланиб яшашлари учун барча куч ва имкониятларни тўлиқ сафарбар этишимиз;
жаҳонда мафкуравий курашлар кескин тус олаётган, ахборот маконида турли хавф-хатар ва таҳдидлар тобора ортиб бораётган ҳозирги шароитда барчамиз доимий огоҳ ва сезгир, фаол фуқаролик позициясига эга бўлишимиз;
бугун дунёнинг олис ва яқин минтақаларида мураккаб можаро ва тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларимизни янада самарали ташкил этишимиз;
адашиб, ёт ғоялар таъсирига тушган шахслар ва уларнинг фарзандларида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва уларни соғлом турмуш тарзига, тўғри йўлга қайтаришда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ишларни янада кучайтириш.
Ҳеч шубҳасиз, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ана шундай эзгу мақсад ва марраларга эришишга, халқимизнинг тинч меҳнати, осойишта ҳаётини, юртимизнинг мусаффо осмонини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга ҳар томонлама қодирмиз.
Мухтасар қилиб айтганда, тинчлик бор жойга байрамлар ярашади, шунинг учун жаннатмакон диёримизда ушбу тинчликни таъминлаб келаётган ҳарбий хизматчиларни яна бир бор ушбу байрам билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва албатта масъулиятли хизматларида куч-қувват тилаб қоламиз.
«Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш институти» НТМ маънавият-маърифат
ишлари бўйича масъул ходими Ҳ. Зияханова