- “Shahrixon GESlar kaskadi” UK: JFK-2 GESning joriy faoliyatiga doir
“Shahrixon GESlar kaskadi” unitar korxonasi tarkibidagi JFK-2 GESda elektr energiya ishlab chiqarish mavsumiga tayyorgarlik ko`rish ishlari doirasida reja asosidagi amaliy ishlar olib borilmoqda.
- “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” Юртимизда катта байрам ва шодиёна
Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 14 январдаги Қарори асосида вужудга келди. 1993 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди. Шунингдек, ушбу сана Ўзбекистон чегара қўшинлари куни ҳам ҳисобланади.
- «АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОД ЙЎЛИ»
Ҳар йили “9-февраль” куни юртимизда бобокалономиз – буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллуд топган кун сифатида кенг нишонланади.
Ана шундай тадбирлардан бири «Ўзбекгидроэнерго» Акциядорлик жамияти ҳузуридаги «Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» Нодавлат таълим муассасасида давра суҳбати шаклида ўтказилди. Муассаса маъмурияти, ишчи-ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва муассасада малака ошираётган «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тизими корхоналарининг ишчи-ходимлари иштирокида ўтказилган мазкур тадбирда муассаса раҳбари Х. Каримов, “Маънавият ва маърифат маркази”нинг вакили Э. Хўжамуродов, муассасанинг масъул ходими Ҳ. Зияхановалар “Алишер Навоий – ҳаёти ва ижод йўли” мавзусида чиқишлар қилишиб, тадбир иштирокчиларига буюк бобокалономизнинг ҳаёти, фаолияти ва ижоди намуналаридан маълумотлар билан таништиришди.